ТОЖИКИСТОН АҲОЛИСИНИНГ 48 ФОИЗДАН ОРТИҒИ ЭМЛАНДИ

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмланмаган фуқаролардан яшаш жойидаги оилавий шифокорлар ёки тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишни сӯрайди.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг расмий маълумотларига кӯра, 2021 йил 18 ноябр ҳолатига кӯра, мамлакатда 2 миллион 829 минг 712 киши эмланган, бу умумий катта ёшли аҳолининг 48,6 фоизини ташкил қилади. Шу кунга қадар 2 миллион 385 минг 979 нафар ёки 41 фоиз вакцинанинг иккинчи босқичидан ӯтган.

Вазирлик фуқароларга мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида эмлаш бепул эканлигини яна бир бор эслатиб ӯтади. Вакцина қабул қилмаган шахслар коронавирусга қарши эмлаш учун ӯзларининг оилавий шифокорлари ёки маҳаллий тиббиёт ходимларига мурожаат қилишлари керак.

Эслатиб ӯтамиз, эпидемиологияга қарши чора-тадбирларни кучайтириш ва COVID-19 вирусли инфекция тарқалишининг олдини олиш бӯйича республика штабининг қарорига кӯра, 18 ёшдан ошган барча шахслар учун эмлаш мажбурийдир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: