ЯПОНИЯ ДУШАНБЕ ШАҲРИДАГИ 7-МАРКАЗИЙ ПОЛИКЛИНИКАДАГИ УСКУНАЛАРНИ ЯНГИЛАШГА ЁРДАМ БЕРДИ

2021 йил  9 ноябр куни Япониянинг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Миясита Такаюки, Душанбе шаҳридаги 7-марказий поликлиника директори Абдужаббор Зикирзода билан биргаликда «Душанбе шаҳридаги 7-Марказий поликлиниканинг тиббий жиҳозларини такомиллаштириш лойиҳаси» ни якунлаш маросимида иштирок этишди.

Лойиҳа » Гуманитар хавфсизлик ва кўпсонли аҳоли учун беғараз ёрдам дастури (GGP)»доирасида амалга оширилди. Душанбе шаҳридаги 7-марказий поликлиникани жиҳозлаш учун  90850 Ақш доллари миқдорида грант ажратилди. Лойиҳанинг муваффақиятли бажарилиши билан клиникадан фойдаланувчилар учун тиббий ёрдам олиш имконияти яхшиланди.

Лойиҳа амалга ошишидан олдин ҳар йили 15.000 нафардан ортиқ беморлар ташхис учун  клиникага келишарди, у ерда рентген системасига эхтиёж сезиларди. Лойиҳа тугагандан сўнг, клиника аниқ ва ўз вақтида ташхис қўйиши мумкин. Шундай қилиб, ушбу лойиҳа клиниканинг ишини яхшилаши ва беморлар, клиник ходимларга катта фойда келтириши мумкин.

Жаноб Миясита тадбирдаги нутқида қуйидагиларни қайд этди: «Бугун Тожикистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ушбу шифохонага янги рентген тизимини топширишим мен учун катта мамнуният бағишлайди. Бу юқори сифатли рентген тизими шифокорлар аниқ ташхис қўйишлари ва беморларни самарали даволашлари учун ёрдам беради. Умид қиламанки, ускуналар яхши ҳолатда сақланади ва узоқ йиллар давомида Тожикистонда одамларнинг соғлом турмуш тарзига ҳисса қўшади.»

Япония ҳукумати барча одамлар учун яхшироқ жамият яратишда қўллаб-қувватлашни давом эттириш ниятида ва Тожикистон халқи билан биргаликда ишлашга интилади.

Япония ҳукуматининг гуманитар хавфсизлик ва кўпсонли аҳоли учун беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича дастурлари асосан маҳаллий ҳокимият, таълим ва тиббиёт муассасаларига ҳамда ривожланаётган мамлакатлардаги ННТларга такдим этилади. Япония ҳукумати 1996 йилдан бошлаб гуманитар хавфсизлик ва кўпсонли аҳоли учун беғараз ёрдам кўрсатиш лойиҳалари доирасида Тожикистон Республикасида 35,8 млн. АКШ доллари микдоридаги 473та  гуманитар лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: