ЁШЛАР ОРАСИДА COVID-19НИ БОШДАН КЕЧИРГАНДАН КЕЙИНГИ ЭНГ ХАВФЛИ СИНДРОМ

СОVID-19 билан касаллангандан кейинги синдромнинг кӯринишларидан бири ҳатто ёш беморлар учун энг хавфли , ҳатто ӯлимга олиб келиши мумкин.

Агар ӯз вақтида чоралар кӯрилмаса, қон ивишининг бузилиши ӯлимга олиб келиши мумкин, деди юқори тоифали шифокор-гематолог Диана Ким Sputnik радиоси билан суҳбатда.

Шифокорнинг огоҳлантиришича, қон ивишининг бузилиши коронавируснинг хавфли оқибатларидан биридир.

Бундай асорат, ҳатто коронавирусдан тузалиб кетгандан кейин ҳам тромбоз ёки инсултга олиб келиши мумкин. Бундай кӯринишлар беморларда касалликка чалингандан бир неча ой ӯтгач ҳам кузатилиши мумкин.

Врач вакцинага қарши курашувчиларнинг онгини қандай қилиб тузатиш кераклигини айтди.

Жумладан, қон қуюқлигининг ошиши касалликни енгил ӯтказганларда ҳам ӯзини намоён қилиши мумкин.

«Мен коронавирус инфекциясини енгил формада ӯтказган беморларни биламан, лекин уч ойдан кейин уларда тромбоз кузатилди. Улардан бири ҳатто инсултга учради. Яъни COVIDни енгил формада бошдан ӯтказганлар ҳам вирусдан кейинги тромбоздан  ҳимояланмаган», деб ҳисоблайди “АВИЦЕННА” тиббий маркази шифокори.

Тромбоз пайдо бӯлишининг эҳтимоли ҳатто коронавирусдан олдин ҳам қон томирлари билан боғлиқ муаммолардан азият чеккан одамларда ҳам кузатилади.

«Тромбоз шаклланиши ҳар доим хавфлидир, аммо барчаси тромб қаерда ҳосил бӯлишига боғлиқ. Агар у мияда содир бӯлса, бемор инсултга учраши мумкин”, таъкидлади гематолог.

Қон қуюлишининг олдини олиш учун  антикоагулянтлар, яъни қонни суюлтирувчи дорилар тавсия этилади.

Унинг сӯзларига кӯра, COVID-19 билан касаллангандан сӯнг антикоагулянт терапияни давом эттириш муҳим, бу тромбознинг олдини олади.

Россияда коронавирусга қарши биринчи препарат ишлаб чиқилди.

Шифокор бундай дориларни врач назорати остида истеъмол қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Аввалроқ  мутахассислар шифокорнинг рецептисиз антибиотиклардан фойдаланиш коронавирусни уйда даволашда асосий хато экани ҳақида огоҳлантирган эди.

Шифокорларнинг фикрича, вирусли касалликлар ушбу тоифадаги дориларни қӯллаш учун кӯрсатма эмас.

Бундай дорилар беморга COVID-19ни юқтирганда организмда бошқа патогенлар пайдо бӯлган тақдирда тайинланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: