МОСКВА ҲОКИМИЯТИ МЕТРОДА ИБОДАТ ХОНАЛАРИ ОЧИШ ҒОЯСИНИ ЮҚОРИ БАҲОЛАДИ

Турли диний қарашларга эга одамлар кӯп бӯлган жамоат транспортида намоз ӯқиш  учун махсус хоналар ташкил этишнинг имкони йӯқ.

Москва транспорт департаменти нақлиётда ибодат қилиш учун хоналарни ташкил қилишни инкор этди.

РИА Новости  агентлигига берган интервьюсида департамент ходими ҳар қандай диний эътиқодга эга одамлар учун ибодат хоналари ва жойлари ажратишнинг имкони йӯқлигини  таъкидлади.

«Биз диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳурмат қиламиз, бироқ жамоат транспортида ҳар қандай эътиқодга мансуб диний маросимларни ӯтказиш учун хавфсиз шарт-шароит яратишнинг имкони чекланган”, дейилади транспорт департаментида

Эслатиб ӯтамиз. Аввалроқ Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармасидан Москва муфтийси, Москва собор масжиди бош имом-хатиби Илдар Аляутдинов мусулмонлар метро ва савдо марказларида намозхоналар очишни таклиф қилганларини айтиб ӯтганди.

Унинг таъкидлашича, аэропортлар, хоспислар ва айрим тиббиёт марказларида ибодат учун махсус хоналар ажратилган.

«Биз савдо марказлари билан ҳам келишувга эришишга ҳаракат қилмоқдамиз. Интернетда сиз диндорларнинг метро ӯтиш жойларида қандай намоз ӯқиётганини кӯришингиз мумкин, шунинг учун биз Москва метросида ибодат хоналарини очиш бӯйича музокаралар олиб бормоқдамиз”, дея таъкидлади муфтий.

Унинг сӯзларига кӯра, мусулмонлар махсус бинолар йӯқлиги сабабли жамоат жойларида бундай иш юритишга мажбур бӯлмоқдалар, холбуки намозларни қисқартириш кӯринишидаги имтиёзлар фақат “алоҳида ҳолларда” содир этилиши мумкин.

Метро ва савдо марказларидаги бундай хоналар қолган фуқароларни хижолат қилмасдан ибодат қилиш имконини беради ва имонли муҳожирларга мегаполисга яхшироқ мослашишга  ёрдам беради.

Фуқароларнинг ички дунёсига ғамхӯрлик қилиш, бунёдкорлик ва маънавий юксалиш учун шароит яратиш муҳимлиги таъкидланди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: