МОСКИТ ТЎРИДА 4-ҚАВАТДАН ТУШИБ КЕТДИ: ТОЖИКИСТОНЛИК БОЛА МЎЪЖИЗА ТУФАЙЛИ ДЕРАЗАДАН ТУШИБ КЕТИБ ОМОН ҚОЛДИ

Ленинград вилоятида даҳшатли воқеа содир бўлди: ота-она болани қаровсиз қолдиришди.

Ленинград вилоятининг Громово шаҳарчасида тўрт ёшли бола деразадан тушиб кетди, дея хабар беради Рен ТВ.

Аслида ходиса 19 октябр куни содир бўлган, бироқ ОАВ бу ҳақда анча кейинроқ хабар топган. Сўнгги маълумотларга кўра, тожикистонлик муҳожирлар оиласида даҳшатли воқеа содир бўлган.

Маълум бўлишича, болакай деразани очиб, москит тўрига суянган, у боланинг оғирлигига дош беролмай тушиб кетган.

Бола мўъжизавий тарзда 4-қаватдан тушиб кетиб, омон қолди. У кўкрак қафаси суякларини синиши, шикастланган ўпка ва ёпиқ бош  жароҳатлари билан касалхонага олиб кетилди.

Оила яқинда Тожикистондан Россияга кўчиб келган. Муҳожирлар Громовода квартира ижарага олишган, лекин улар ҳеч қандай расмий рўйхатдан ўтишмаган.

Тергов қўмитаси ва прокуратура ходимлари содир бўлган воқеалар тафсилотларини ўрганиб, текширишмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: