РОССИЯДА МУҲОЖИРЛАРНИ ОИВ (ВИЧ) ВА ГИЁҲВАНДЛИК ЙЎҚЛИГИНИ ИСБОТЛАЙДИГАН СЕРТИФИКАТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАЛАБ ҚИЛИНИШИ МУМКИН

ҚАРОР 29 ДЕКАБРДА КУЧГА КИРИШИ МУМКИН

90 кундан ортиқ вақт мобайнида Россияга келган меҳнат муҳожирлари ва чет эл фуқаролари 29 декабрдан наркомания ва ОИВ инфекцияси йўқлиги ҳақида ички ишлар вазирлигига тиббий ҳужжатларни тақдим этишлари талаб қилиниши мумкин. ТАСС агентлиги Россия Федерацияси ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган буйруқ лойиҳаси билан танишди.

«Россия федерацияси ички ишлар вазирлигининг жойлардаги органларига 90 календар куни ичида ишлаш мақсадида ёки меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун Россия Федерациясига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан шифокор тайинламасдан гиёҳванд ёки психотроп моддалардан фойдаланиш ва инсон иммунитет танқислиги вируси (ОИВ инфекцияси) оқибатида келиб чиқадиган касалликлар фактининг мавжудлиги ёки йўқлиги ёки янги потенциал хавфли психофаол моддалар, бошқаларга хавф туғдирадиган юқумли касалликлар учун тиббий кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи тиббий ҳужжатлар тақдим этиш тартиби тасдиқланади», дейилади ҳужжатда.

Шу билан бирга, «ушбу буйруқ 2021  йил 29 декабрда кучга киради», дея қайд этилмоқда.

Ҳужжатда келтирилишича, чет элликлар ички ишлар вазирлигига илгари тақдим этишган тиббий ҳужжатнинг муддати тугагандан кейин  30 кун ичида тиббий кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак.

Агар чет эл фуқароси 18 ёшга тўлмаган ёки суд томонидан лаёқатсиз деб топилган бўлса, унинг ота-онаси, васийлари ёки васийларидан бири ҳужжатларни тақдим этишлари мумкин.

«Тиббий ҳужжатлар хорижий фуқаронинг келган жойига, бевосита Россия ички ишлар вазирлиги ҳудудий органининг миграция бўлимига, корхона, ваколатли ташкилотга қоғозда, ёки электрон имзо билан имзоланган электрон ҳужжат шаклида топширилиши мумкин», деб келтирилган қарор лойиҳасида.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: