СОБЯНИН: МОСКВАДАГИ ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИДА МУҲОЖИРЛАР СОНИ ИККИ БАРОБАРГА ҚИСҚАРДИ

Россия пойтахтида мигрантлар ўрнини вилоятлардан келган ишчилар эгалламоқда.

Москва мэри Сергей Собянин «Россия 1» телеканали эфиридаги чиқишида қурилиш объектларида муҳожирлар сони камайганини маълум қилди.

Унинг қайд этишича, пандемия фонида, чет эллик ишчилар сонининг камайишига қарамай, уй-жой қурилиши суръатининг ошиши кузатилмоқда.

«Москвадаги қурилиш объектларида муҳожирлар сони икки бараварга камайди,» Собянин деди.

Россия пойтахти мэрининг қайд этишича, мигрант ишчиларнинг ўринларини мамлакат ҳудудларидан келаётган малакали кадрлар эгалламоқда.

Собянин бундай кўрсаткичларни ҳам яхши натижа деб атади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: