ТОЖИКИСТОН МИЛЛИЙ БАНКИ 2021 ЙИЛДА ЯНГИ БАНКНОТЛАРНИ ЧИҚАРАДИ

Тожикистон Миллий банки бошқарувининг  2021 йил 16 ноябрдаги қарори билан 10, 20, 50, 100, 200, 500 сомонийлик номинал қийматдаги янги банкнотлар муомалага чиқарилади.

Тожикистон Миллий банки матбуот маркази маълумотларига кўра, ТМБ Кенгашининг  2021 йил  16 ноябрдаги қарорига биноан, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Миллий банки тўғрисида» ги Қонунига мувофиқ, иқтисодиётни ТМБнинг банкнотлари билан таъминлаш мақсадида,  2021 йил намунаси билан 10, 20, 50, 100, 200 ва 500 сомонийлик номинал қийматдаги банкнотларни муомалага чиқаради.

«Қайд қилиш керакки,  2021 йил намунасидаги 10, 20, 50, 100, 200 ва 500 сомонийлик банкнотлар 1999, 2010, 2017 ва 2018 йиллар намунасидаги  банкнотлар билан бирга муомалада бўлади», — дейилади манбада.

Тожикистон Миллий банки белгиланган тартибда 2021 йил намунасидаги 10, 20, 50, 100, 200 ва 500 сомонийлик банкнотларни ташиш, ҳисобга олиш ва муомалага чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича зарур чораларни кўрмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: