ШВЕЙЦАРИЯ ТОЖИКИСТОН АҲОЛИСИГА ШОШИЛИНЧ ЁРДАМ КӮРСАТДИ

Тожикистон қутқарувчилари табиий офатлар юз берган чоғида аҳолига тез ёрдам кӯрсатиш учун инсонпарварлик ёрдами олди.

Тожикистонга Швейцариядан инсонпарварлик ёрдами етиб келди, деб хабар беради Республика Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси комитети матбуот хизмати.

Инсонпарварлик ёрдами табиий офатлар чоғида аҳолига шошилинч ёрдам кӯрсатиш учун озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари кӯринишида етказиб берилди.

Инсонпарварлик ёрдами Тожикистонга  Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси ва “Каритас Швейцария” ӯртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумини амалга ошириш доирасида кӯрсатилди.

«Тожикистон аҳолисига 600 дона матрас, 600 дона ёстиқ, 1200 дона  чойшаб, 600 дона кӯрпа, 1200 дона сочиқ,  600 дона тиш пастаси, тиш чӯткаси ва совунлар, 2 дона сақлаш учун контейнерлар каби зарур предметлар берилди”, дейилади комитет хабарида.

Озиқ-овқат маҳсулотлари Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамда БМТнинг Тожикистондаги Жаҳон озиқ-овқат дастури маблағлари ҳисобидан харид қилинган.

Шунингдек, 1600 килограмм нӯхат, 5237 килограмм картошка, 98 килограмм ловия ва 1477 килограмм экиш учун картошка етказиб берилди.

Етказилган барча маҳсулотлар Фавқулодда вазиятлар комитетининг омборларида табиий офатлар содир бӯлганда жабрланган аҳолига тарқатиб берилиши учун сақланмоқда.

Аввалроқ Тожикистонга яқин ва узоқ ҳорижий 58та донор давлатларидан  82,55 миллион доллар миқдорида инсонпарварлик ёрдами келгани ҳақида хабар қилинган эди.

Донор давлатлар Тожикистонга дори –дармон, жумладан, коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун медикаментлар,, шунингдек,  озиқ-овқат маҳсулотлари юборган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: