ДУШАНБЕДА «ХОРИЗОН» ХУСУСИЙ МАКТАБИ ОЧИЛДИ

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси- Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Душанбе шаҳри Раиси Рустами Эмомали 19 ноябр куни пойтахтнинг Сино ноҳиясида “Хоризон” хусусий мактабини фойдаланишга топширди.

Таълим муассасаси тадбиркорлар Зоир Боқиев ва Наврӯз Юнусов томонидан бунёд этилди.

Муассасадаги ӯқув жараёни дунёнинг ривожланган мамлакатларидаги энг нуфузли таълим тизимларидан бири ҳисобланган «Steam education» тизимига кӯра тӯлиқ инглиз тилида олиб борилади, дея хабар берди Тожикистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Қурилиш ишлари икки босқичда олиб борилган, ҳозирча биринчи босқичи якунланди. Бино 4 қаватдан иборат бӯлиб, 900 квадрат метр майдонни эгаллайди ва “Ахтарон” босқичига , яъни 384 нафар 1-синфдан 4-синфгача бӯлган ӯқувчиларга таълим бериш учун мӯлжалланган.

Тадбиркорлар келгуси икки йилда талабалар сонини 1280 нафарга етказиш мажбуриятини ӯз зиммаларига олдилар.

Шу тариқа, мактаб қурилишининг иккала босқичи амалга оширилгандан сӯнг, 1-синфдан 11-синфгача бӯлган ӯқувчиларни ӯқитиш мумкин бӯлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: