ТОЖИКИСТОН ӮСМИРЛАР ЖАМОАСИ (U-15) ҚИРҒИЗИСТОН ЖАМОАСИНИ ЕНГДИ

Душанбе шаҳрида бӯлиб ӯтган Марказий Осиё футбол Ассоциацияси (CAFA) чемпионатининг очилиш ӯйинида бош мураббий Зайниддин Раҳимов бошчилигидаги Тожикистон ӯсмирлар терма жамоаси (U-15) Қирғизистон терма жамоаси устидан йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Абубакр Сулаймоновнинг дубли ва Амирхон Жалолов, Азиз Зарифий ва Билол Бобоевларниниг голлари терма жамоамизга уч очко келтирди, хабар беради Тожикистон футбол Федерацияси.

CAFA-2021 чемпионати биринчи тури бошқа ӯйинида Эрон терма жамоаси Ӯзбекистон терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Кейинги, иккинчи тур ӯйинлари 21 ноябр, якшанба куни бӯлиб ӯтади. Соат 12:00да Душанбе марказий стадиони майдонида Қирғизистон ва Ӯзбекистон ӯсмирлар терма жамоалари ӯзаро баҳс олиб боришади. Соат 15:00да эса Эрон ва Тожикистон терма жамоалари ӯртасидаги ӯйин бошланади.

Эслатиб ӯтамиз, Марказий Осиё футбол Ассоциациясининиг 15 ёшгача бӯлган ёшлар ӯртасидаги чемпионати айланма тизимда бир турда ӯтказилади. Ғолиб жамоа энг кӯп очко тӯплаган ҳолда аниқланади.

 

СAFA-2021 (U-15) Ӯсмирлар чемпионати

1-й тур

Тожикистон-Қирғизистон 5:0

Голлар: Абубакр Сулаймонов 5(1:0), 11(2:0), Амирхон Жалолов. 47 – пеналтидан(3:0), Азиз Зарифий, 70 (4:0), Билол Бобоев, 78 (5:0)

Учрашувнинг энг яхши ӯйинчиси: Абубакр Сулаймонов (Тожикистон)

 

Ӯзбекистон – Эрон – 2:3

Голлар: Иброҳимжон Турсуналиев, 53 (1:0), Самир Хобобати, 62 (1:1), Амирмуҳаммад Разагхиниа, 76 (1:2), Зикриллохон Мухторов, 87 пеналтидан (2:2), Эрфан Дарвиш Али, пеналтидан (2:3).

Ӯйиннинг энг яхши футболчиси Амирмуҳаммад Разагхина (Эрон).

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: