“УСТОЗИНГИЗГА ҲАВАС ҚИЛАМАН”: ТОЖИКИСТОН ФУҚАРОСИ “ГОЛОС” ШОУСИ НАВБАТДАГИ ТУРИДА ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

Душанбелик қӯшиқчи “Голос” шоусининг барча мураббийларини ҳайратга солиб, мақтовларга сазовор бӯлди.

Тожикистонлик ижрочи Илҳом Тагиров Россиянинг “Голос” шоусининг навбатдаги саралаш босқичидан ӯтди.

“Голос” вокал телешоусининг 10-мавсумида Илҳом Тагиров Максим Завидия билан дуэтда “Океан” қӯшиғини ижро этди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу композиция унинг мураббийси Дима Биланнинг репертуаридан.

Қӯшиқ 2020 йилда “Перезагрузка” албомидан жой олган. Қӯшиқ учун клип кино ва телевидение режиссёри, Биринчи каналда Янги йил кечаси кӯрсатуви режиссёри Алексей Голубев томонидан суратга олинган.

Эслатиб ӯтамиз, бу турда иштирокчилар жуфт бӯлиб қатнашадилар, ижродан сӯнг мураббийлар шоунинг кейинги босқичига ӯтган ижрочи номини маълум қилади.

Мураббий икки иштирокчи орасидан Тожикистонлик ижрочини танлади.

Муаллифлик қӯшиқлари ижрочиси ва бастакор, шоунинг яна бир мураббийси Александр Градскийнинг бу жуфликка берган баҳоси қисқа янгради:”Зӯр!”

Мусиқачи Леонид Агутин Тагиров стилистик жиҳатдан устунлик қилганини айтиб , аммо вокал жиҳатдан иккала ижрочи ҳам тенг эканлигини қӯшимча қилди .

“Мураббийингизга ҳавас қиламан. Ӯз қӯшиғингни эшитганда уни ҳис қилиш осон эмас, бу жудаям чиройли ҳолат эди”, ӯз таассуротлари билан ӯртоқлашди қӯшиқчи Пелагея.

Илҳом Тагиров 27 ёшда. У Россия –Тожикистон Славян Университети филология факултетини битирган, хитой тилини ӯрганган.

“Голос” шоуси иштирокчиси Илҳом Тагиров ӯз режалари билан ӯртоқлашди. Шуниси қизиқки, унинг махсус мусиқий маълумоти йӯқ.

Эслатиб ӯтамиз, октябр ойида Россиянинг Биринчи каналида “Голос” телешоусининг 10-мавсуми бошланган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: