ҲАЙВОНЛАРГА НИСБАТАН ШАФҚАТСИЗ МУНОСАБАТДА БӮЛГАНЛАР ЖАЗОЛАНИШИ УЧУН НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

Ушбу ҳикоямиз Тожикистонда ҳайвонларни шафқатсизликдан қандай ҳимоя қилиш мумкинлиги ҳақида.

Мамлакатимизда ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик мавзуси тобора ижтимоий аҳамият касб этмоқда. Бу оғриқли нуқтага  кӯплаб фуқаролар  бепарво эмас. Ҳайвонлар ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланмаган, давлатнинг қаровсиз ит ва мушукларга қарши кураши кӯпроқ душманлар билан олишувга ӯхшайди.

Ӯтган йили Fasebook ижтимоий тармоғининг Тожикистон сегментида дарахтга боғланган ӯлик мушукча тасвирга олинган видео тарқалган эди. Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи, ҳар куни қаровсиз жониворларга овқат берувчи  Нилуфар Усмонова уни совуқдан қотиб ӯлиб қолган ҳолда топиб олган. Нилуфар бу мушукчанинг ҳам қорнини тӯйдирар эди.

«Қийналиб кетяпман. Мен ӯлимимга розиман. Қачонгача мен уларнинг жасадини топиб, бу юк билан яшашим керак? Мен ортиқ чидай олмайман”, деб изтироб билан ёзган эди Нилуфар ӯз саҳифасида.

Ушбу ҳолат “Барои ҳаёт” ҳайвонларни муҳофаза қилиш жамият ташкилоти директори – ҳайвонларга озор берувчиларни жавобгарликка тортган  Муҳаббат Шафиева томонидан назоратга олинди.

Мушукчанинг қотили ҳам жавобгарликка тортилиб,  жарима тӯлади.

 

ЯНГИ ЖАРИМАЛАР

Тожик қонунчилигида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бӯлиш маъмурий қонунбузарликлар ҳақидаги Кодексда тилга олинган ва жаримага тортиш билан жазоланади.

Жорий йилнинг ёзида ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жазони кучайтиришга қаратилган тузатишлар қабул қилинди.

Кодекснинг янги таҳрирдаги 277-моддасида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бӯлганлар учун  жавобгарлик қилмишларга бӯлинган ва жарима миқдори оширилган.

Безорилик ниятида, шафқатсизлик билан жониворларнинг жароҳат олиши ёки ӯлимига олиб келадиган бундай ҳатти-ҳаракатларни содир этганларни жарима санкциялари кутмоқда.

Жавобгарлик ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бӯлишни тарғиб қилганларга , шу жумладан, интернет орқали тарқатганларга ҳам тааллуқлидир.

277-модда қуйидаги пункт билан тӯлдирилган:

  1. Ҳайвонлар ва қушларга, шу жумладан эгасиз ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бӯлиш, яъни уларни масхара қилиш, калтаклаш, қийнаш ёки жароҳат ва ӯлимга олиб келмайдиган бошқа зӯравонлик ҳаракатлари, шунингдек, жониворларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бӯлишни рағбатлантириш- ҳисоб-китобларнинг учдан беш бараваргача кӯрсаткич миқдорида жарима солиш.
  2. Агар бу қилмишлар жониворларга нисбатан безорилик мақсадларида , ӯта шафқатсизлик, садизм, ғаразли ёки бошқа асоссиз мақсадларда оммавий намойишлар ӯтказиш  билан оммавий ахборот воситалари ,жумладан, интернет орқали содир этилган бӯлса, ҳисоб-китобларнинг беш бараваридан ӯн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бӯлади.

 

Эслатиб ӯтамиз, Тожикистонда ҳисоб-китоблар учун битта кӯрсаткич 60 сомонийга баробар.

Бӯстон шаҳрида яшовчи , 17 йиллик касбий юридик тажрибага эга терговчининг айтишича, жониворларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бӯлиш ҳолатлари бӯйича мурожаатлар ва жиноий жавобгарликка тортишлар статистикаси умуман йӯқ.

Бу биринчи навбатда фуқароларнинг бу борадаги фуқаролик позицияси паст даражада эканлигидан далолат беради.

Янги Жиноят кодексига киритилган ӯзгаришлар фуқароларнинг аризалари қабул қилингандагина рӯйхатга олиш имконини беради.

Бу нафақат безорилар жазосиз қолмаслиги, балки вояга етмаганлар ӯртасида ҳуқуқбузарликларниниг олдини олиш учун ҳам зарур.

“Болаларнинг ҳайвонларга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бӯлиши хавотирли сигналдир. Бундай садизмни ӯз вақтида олдини олиш, ота-оналарни жавобгарликка тортиш керак, чунки кейинчалик бу жиноий фаолиятга айланиб кетиши мумкин”, дейди терговчи.

Манякларнинг психологик портретларига қараганда, улар ҳайвонларга нисбатан биринчи навбатда ва ёшлигидан шафқатсизлик кӯрсата бошлашини биламиз: улар қушларнинг бошини қайириб, мушукларнинг думларини кесиб ташлашган, итларни  қийнаганлар. Вояга етгач, одамларга нисбатан шу амалларни қӯллашган.

Безорилар жазосиз қолмаслиги учун нима қилмоқ керак?

1-қадам.

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликни фото ва видео тасмага қайд этинг

2-қадам

Иложи борича кӯпроқ гувоҳларни жалб қилинг ва уларнинг алоқа маълумотларини олинг. Айбдорнинг тӯлиқ исми шарифини ва бошқа маълумотларни билишга ҳаракат қилинг

3-қадам

Милицияга ариза билан  мурожаат қилинг. Аризада айбдор ҳақида олинган барча маълумотларни кӯрсатинг. Аризага фотосурат, видеотасвир, гувоҳларнинг алоқа маълумотларини илова қилинг. Агар сиз интернетда ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликни кӯрсатувчи видеони кӯрганингиздан кейин ариза ёзган бӯлсангиз, воқеа Тожикистонда бӯлганига ишонч ҳосил қилинг, шунингдек, аниқ жой ва вақтни билишга ҳаракат қилинг.

4-қадам

Жониворларга нисбатан шафқатсизлик қилган айбдорни жавобгарликка тортиш тӯғрисидаги қарорни назорат қилиш. Агар милиция ходимлари томонидан зарур процессуал  ҳаракатлар(гувоҳларни сӯроқ қилиш, видеокузатув камералари ёзувларини олиб қӯйиш) амалга оширилмаётганини ёки ариза умуман қабул қилинмаётганини кӯрсангиз, юқори органларга, масалан прокуратурага мурожаат қилишингиз керак.

Шуни тушуниш ва англаш керакки, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бӯлиш факти бӯйича шикоят қилиш орқали сиз нафақат шафқатсизлик ҳатти-ҳаракатларини олдини олишга, ҳуқуқбузарларни интизомга чақиришга ва содир этилган жинояти учун жазоланишига ёрдам берасиз,балки бундай жиноятларнинг камроқ содир этилишига сабабчи бӯласиз.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: