КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИ ОҚИБАТИ ШИФОКОРЛАРНИ ҲАЙРАТДА ҚОЛДИРДИ

Шифокор COVID-19нинг навбатдаги оқибатларидан қандай қутилиш мумкинлигини айтди.

Коронавирусга чалинган баъзи одамлар тананинг турли қисмларида кучли оғриқлардан шикоят қиладилар. Бу ҳақда Sputnik  радиоси билан суҳбатда “Оилавий” клиникалар тармоғи бош невропатологи Ойбек Турғунхӯжаев гапириб берди.

Унинг сӯзларига кӯра, COVID-19 дан омон қолганларнинг тахминан 10 фоизи бундай аломат ҳақида айтиб беришган. Одатда, бундай оғриқлар чарчоқнинг кучайиши ва уйқу бузилиши билан бирга келади.

Турғунхӯжаевнинг аниқлик киритишича, ушбу патология фибромиалгия деб аталади. Бу лимфа тугунлари, бӯғинлар, қӯллар ва оёқларда оғриқ билан тавсифланади. Фибромиалгия билан бошдаги «туман” каби нохуш аломат ҳам қайд этилган.

Агар бу каби белгилар безовта қилса, мутахассис дарҳол шифокор билан маслаҳатлашишни тавсия қилади. Агар оғриқ синдромининг мавжудлиги яллиғланиш реакцияси билан изоҳланмаса, унда асаб тизимидаги бузилишлар сабаб бӯлиши мумкин, деди Турғунхӯжаев.

Шифокорнинг таъкидлашича, коронавирус нафақат асаб тизимида, балки эндокрин ва эмоционал тизимда ҳам бузилишларни келтириб чиқаради.

Мутахассислар кӯпинча даволаш воситаси сифатида сурункали оғриқлар учун машқлар терапияси ва психотерапиядан фойдаланадилар.

Эслатиб ӯтамиз, аввалроқ хорижлик олимлар коронавирус эшитиш муаммоларига сабаб бӯлишини аниқлаган эди. Инфекция кӯриш , соч ва яна кӯпгина органларга салбий таъсир кӯрсатиши мумкин.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: