ПАНЖАКЕНТДА ТОПИЛГАН АРХЕОЛОГИК ТОПИЛМАЛАР ОЛИМЛАРНИ ҲАЙРАТДА ҚОЛДИРДИ

Тожикистонлик олимлар Суғдда Санжар- Шох ёдгорлиги атрофида кутилмаганда куйган қадимий ашёларни топишди.

Панжакент ҳудудида археологлар Амир Хуросон Санжаршоҳ ёдгорлигидан янги ашёларни топишга муваффақ бӯлдилар.

Ёнғиндан зарар кӯрган ноёб ӯймакорликнинг бетакрор ҳунармандлик намуналари, шунингдек, қазишнинг биринчи босқичида майдони 13,5Х 13,8 метрга етган бинолар ҳам топилди. Артефактлар эрамиздан олдинги VIII асрга тегишли.

Сӯнгги уч йил давомида Аҳмад Дониш номидаги Тарих, археология ва этнография институти илмий ходими Шарофиддин Қурбонов бошчилигидаги тожик археологлари маданий ёдгорлик- собиқ Санжаршоҳ саройи атрофини ӯрганиб чиқдилар.

Тожикистон Миллий қадимий ёдгорликлар музейи қӯриқлаш фонди раҳбари Абдураҳмон Пӯлотовнинг сӯзларига кӯра, топилган ашёлар ноёб бӯлиб, қадимий маданиятимиз ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритади.

”Панжакентдаги Санжаршоҳ ёдгорлиги ҳам худди шундай объектларнинг юраги бӯлиб, бу Юқори Зарафшон водийси аҳолисининг маҳорати, меъморчилик ва кулолчиликка бӯлган иштиёқидан далолат беради”, деди мутахасссис “Ховар” ТМАА мухбири билан суҳбатда.

Эслатиб ӯтамиз, Санжаршоҳнинг биринчи ӯрта аср ёдгорлиги Суғд вилоятининг Панжакент шаҳридан 12 километр шарқда, Сӯжина қишлоғида жойлашган.

Иншоот эрамизнинг 5-9 асрларига тӯғри келади.

Ёдгорликнинг катта қисми 50-70 йилларда топилганига қарамай, олимлар бу жойдан ҳалигача янги тарихий ашёларни топишда давом этмоқдалар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: