ТОЖИКИСТОНЛИК ЖАМОА NASA КОНКУРСИДА ЯРИМ ФИНАЛГА ЧИҚДИ

Америка Миллий Аэронавтика ва коинот Бошқармаси (NASA) Тожикистоннинг Oogway Comics жамоасини 2021 йилги  Space Apps Challenge мусобақасининг ярим финалчиси деб эълон қилди.

NASA Space Apps Challenge – бу йил 160 дан ортиқ мамлакат ва минтақалардан 5000 дан зиёд жамоалар иштирок этадиган дунёдаги энг йирик хакатондир.

Танлов 2-3 октябр кунлари бӯлиб ӯтди ва жамоалар бир қатор илмий муаммоларнинг инновацион ечимларини ишлаб чиқиш бӯйича беллашдилар, дея хабар беради АҚШнинг Тожикистондаги элчихоналари.

Бу йил танловда Тожикистондан 24 жамоа иштирок этди.

Тимур Шарипов, Малика Очилова, Баходур Ишонходжаев и Шероз Жӯраевни ӯз ичига олган  Oogway Comics жамоаси ёшларни троян астероидларини тадқиқ қилиш бӯйича NASAнинг “Люси” миссияси ҳақида хабардор қилиш мақсадида комикс ва мобил иловани ишлаб чиққан.

Натижада Oogway Comics 37 та ярим финалчи жамоалардан бирига айланди. 10 та ғолиб жамоа декабр ойида маълум қилинади. Ғолиблар АҚШга йӯлланма олишади ва ракета учириш маросимига қатнашади.

АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Джон Марк Поммершайм бу йил МДҲ давлатлари ягона  бӯлган Oogway Comics жамоасини табриклади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: