ТОЖИКИСТОН МОҚ БОШ КОТИБИГА ОСИЁ ОЛИМПИЯ КЕНГАШИ ОРДЕНИ ТОПШИРИЛДИ

Тожикистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) бош котиби Муҳаммадшо Абдуллозода Осиё Олимпия Кенгаши (ООК)нинг фахрий ордени билан тақдирланди.

У Ливан миллий олимпия қўмитасининг собиқ президенти Суҳайл Хурий ва Непал олимпия қўмитаси президенти Хан Жеван Рам Шрест билан бирга «спортни ривожлантиришдаги бебаҳо хизматлари учун» орденини олди, дея хабар бермоқда Тожикистон МОҚ.

Тақдирлаш маросими 21 ноябр куни Дубайда ООКнинг 40-Бош Ассамблеясида бўлиб ўтди.

Мухаммадшо Абдуллозода ўз фаолиятини Тожикистон МОҚида таржимон сифатида бошлаган (1993-1998йй.). 1998-2003 йилларда халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, 2003-2005 йилларда бош котиб вазифасини бажарувчи, 2005-2009 йилларда бош директор бўлган.

2017 йил 26 январ куни Тожикистон МОҚ Бош Ассамблеясида қўмита Президенти Эмомали Раҳмон таклифига кўра у Тожикистон Олимпия қўмитаси бош котиби этиб сайланди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: