БОХТАРДА РУС ТИЛИНИ БЕПУЛ ЎРГАНИШ МУМКИН

Носири Хусрав номидаги Давлат университетида рус тили курслари очилди.

Хатлон вилоятининг Бохтар шаҳрида рус тилини ўрганиш маркази очилди, деб хабар бермоқда «Ховар» ТМАА агентлиги.

Рус тилини ривожлантириш дастури Носири Хусрав номидаги Давлат университети томонидан ишга туширилди.

Марказнинг очилиши 22 ноябр куни Носири Хусрав номидаги Давлат университетининг Олтой Давлат педагогика университети билан биргаликдаги ҳамкорлиги доирасида бўлиб ўтди.

Университет делегацияси ишчи ташриф билан Тожикистонга келди.

Таълим бўйича проректор Хурсанд Ҳамдамзода марказни ташкил этишнинг устувор йўналишлари ҳақида сўзлаб берди.

Тадбир сўнгида рус тили ва адабиёти факултети талабалари томонидан маданий дастур тақдим этилди.

Аввалроқ рус-тожик (славян) университетида рус тили ва маданияти кунларининг очилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.

Давлат Раҳбари Эмомали Раҳмон рус тилини ўрганишга алоҳида эътибор беради.

Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, Россия Тожикистон таълимни ўзлаштириш  фаолиятида фаол иштирок этади. Ҳар йили тожик мактабларида ишлаш учун республикага рус тили ўқитувчилари келади.

Россия, шунингдек, Тожикистонга дарсликлар, китоблар каби гуманитар, маданий ёрдам юборади, шунингдек, семинарлар, рус маданияти ва тилига бағишланган курслар тадбирларини ўтказади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: