МАСТЧОҲ НОҲИЯСИДА ЙИРИК ПАХТАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИ ЁНМОҚДА

Ӯт ӯчирувчилар олти соатдан кӯпроқ вақт давомида олов билан олишмоқдалар.

25 ноябр куни соат 2:30да Мастчоҳ ноҳиясидаги пахтани қайта ишлаш заводида ёнғин содир бӯлди. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.

Суғд вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармасидаги манбанинг “Азия-Плюс”га маълум қилишича, ҳодиса жойига 20га яқин ӯт ӯчириш машинаси жӯнатилган.

«Ёнғин майдони жуда катта, олти соат давомида- соат 3:00дан –ёнғин ҳали ӯчирилмаган”, хабар беради манба.

Унинг сӯзларига кӯра, ёнғин 400 квадрат метрга яқин майдонни қамраб олган ва ёнғин тарқалиши давом этмоқда.

«Заводда жуда кӯп тайёр маҳсулот  бор эди”, -деди Суғд вилояти ёнғин хавфсизлиги  бошқармаси ходими.

“Азия-Плюс”га ноҳия маъмуриятидаги манбанинг маълум қилишича, “Музаффар КО” Масъулияти чекланган жамияти тадбиркор Салим Мирзоевга тегишли.

«Эшитишимча, заводда ҳар бири қарийб 3000 доллар турадиган 1400 тонна той ишлаб чиқарилган ва сақланган”, қӯшимча қилди манба.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: