СУҒД: 4 ЁШЛИ ҚИЗАЛОҚ ЙӮЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ ТУФАЙЛИ ҲАЛОК БӮЛДИ

Истаравшан шаҳри ҳудудидаги Душанбе-Хужанд-Чаноқ автомобил йӯлида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқарувни йӯқотиб қӯйган, натижада транспорт воситаси бир неча марта ағдарилиб кетган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги  матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 20 ноябрида соат тахминан 11:10да “Опель-Вектра” русумли автомашина ҳайдовчиси,  1990 йилда туғилган, Спитамен ноҳияси Хуррамзамин қишлоқ жамоати фуқароси Рустам Исломович Эгамбердиев “Чаноқ-Хужанд-Душанбе” автомобил йӯлининг 243-километрида ҳаракатланаётган пайтида бошқарувни йӯқотиб қӯйган, натижада транспорт воситаси ағдарилиб кетган.

“Содир бӯлган ҳодиса натижасида автомашина йӯловчиси—  2017 йилда туғилган Зулфия Нуралиевна Абдуқаюмова оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бӯлди. Бошқа йӯловчилар 2014 йилда туғилган З.Н.А, 2011 йилда туғилган Ж.И.У –Зафаробод ноҳияси фуқаролари турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Йӯл транспорт ҳодисаси факти юзасидан тергов ишлари олиб бориляпти”, — таъкидлади манба.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: