ТОЖИКИСТОНДА ҲАРБИЙ ЧАҚИРУВ РЕЖАСИ 83,1 ФОИЗГА БАЖАРИЛДИ

Чақирув мавсуми тугашига 3 кун қолди. Тожикистон Қуролли кучлари сафига кузги чақирув режаси 83,1 фоиздан зиёд бажарилди, дея хабар берди Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот маркази раҳбари Фаридун Маҳмадализода “Азия-Плюс”га.

Унинг сӯзларига биноан, 22 ноябр ҳолатига кӯра ТБМВ ва Душанбе шаҳри ҳарбий комиссиариати режани 100 фоизга бажарган.

“Суғд вилоятида режанинг бажарилиш даражаси 77,3 фоиз, Хатлон вилоятида 75 фоиз ва республика бӯйсунишидаги ноҳияларда  96 фоизга баробар”,- хабар берди у.

Кузги чақирув мавсуми 1 октябрда бошланиб, 30 ноябрда якунланади. Тожикистон Қуролли кучлари сафларига чақирув кунида 18 ёшга тӯлган эркак жинсидаги  Тожикистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, ҳарбий хизматни кечиктириш ёки озод ҳуқуқига эга бӯлмаган   чақирув ёшидан катталар чақирилади.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: