ТОЖИКИСТОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ ВАЗИРИ ӮРИНБОСАРИ СУҒД ВИЛОЯТИ КЛИНИК ШИФОХОНАСИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири ӯринбосари Суғд вилоятидаги тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишди.

Вазир ӯринбосари Абдухолиқ Амирзода С. Қутфиддинов номли  Суғд вилояти клиник шифохонасида кӯрсатилаётган тиббий хизмат сифати, қиш мавсумига тайёргарлик, хужралар ва палаталарни иситиш, беморларни озиқ-овқат билан таъминлаш ишлари билан танишди.

Вазирлик матбуот хизматининг хабарига кӯра, мазкур тиббий муассасага ташрифи доирасида Абдухолиқ Амирзода беморлар ва даволанувчилар билан мулоқотда бӯлди.

Сӯнгги пайтларда Суғд вилояти тиббий муассасаларида тиббий хизмат кӯрсатиш  сифати  сезиларли даражада ижобий томонга ӯзгараётгани қайд этилди.

Эслатиб ӯтамиз, Суғд вилояти клиник шифохонаси ӯзининг 27та даволаш бӯлимлари билан Тожикистон шимолида энг йирик тиббий муассаса саналади. Пандемия даврида, аниқроғи 2020 йилнинг апрел ойидан шифохонада  коронавирус билан касалланган беморлар даволанди. Орадан етти ой ӯтгач, шаҳар маъмурияти шифохона одатий режимда ишлаётганини маълум қилди. 2021 йилда ҳам шифохона карантинда бӯлди ва сентябр ойининг ӯрталарида одатий режимдаги ишини тиклади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: