ДУШАНБЕ ҲУКУМАТИ «СУЛТОНИ KAБИР» БОЗОРИНИ ЁПИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Пойтахтнинг энг йирик қурилиш бозори шаҳарни реконструкция қилиш режасига мувофиқ ёпилади.

«Султони Kaбир» бозори 2022 йилнинг 1 мартидан бошлаб ёпилади, деб хабар бермоқда Душанбе шаҳри раиси матбуот хизмати.

Қурилиш материалларини сотишга ихтисослашган энг йирик бозорлардан бири шаҳарни ободонлаштириш режалари туфайли ёпилади.

Шаҳар ҳукумати тадбиркорлар ва бозор савдогарларига муқобил савдо майдончалари таклиф этилишини маълум қилади.

«Қайд этиш керакки, тиббиёт шаҳарчаси ва саломатлик марказлари қурилиши, шунингдек, яшил майдонларга экиш ишлари 1983 йилда Душанбенинг бош режасида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган», — дейилади шаҳар ҳукуматининг баёнотида.

Душанбенинг ободонлаштириш бош режаси доирасида Фирдавсий ноҳиясидаги Негмат Қорабоев ва Абай номидаги ҳамда Сино ноҳиясидаги Жомий номидаги кўчаларни «Замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларига мос» келтириш режалаштирилган.

«Султони Kaбир» қурилиш бозори 2000 йилда қурилган.  Унинг майдони 5 гектарни ташкил этади. Сўнгги маълумотларга кўра, савдо мажмуасида 1,7 мингга яқин тадбиркор меҳнат қилмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: