РОССИЯ ТОЖИКИСТОНГА ГИЁҲВАНД МОДДАЛАРГА ҚАРШИ КУРАШДА ЁРДАМ БЕРИШНИ ДАВОМ ЭТТИРАДИ

Россия Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Тожикистон билан наркотрафикка қарши курашда ҳамкорликни давом эттириш ниятида.

Марказий Осиё мамлакатлари гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш ваколатли органлари ходимларига Россиянинг ёрдами ўз самарадорлигини исботлади ва бу йўналишда ишлар давом этади, деди Россия ташқи ишлар вазирлигининг янги муаммолар ва таҳдидлар бўлими бошлиғи Владимр Тарабрин.

Чоршанба куни Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича идораси (UNODC) Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларининг ташқи ишлар вазирликлари билан Марказий Осиёда 2022-2025 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурини имзолади.

Таъкидлаш жоизки, Россия Федерацияси ушбу дастурнинг донорларидан бири ҳисобланади.

«Россия Марказий Осиё давлатлари ваколатли органлари салоҳиятини мустаҳкамлаш ва Россия таълим муассасаларида гиёҳвандликка қарши курашиш кадрларни тайёрлаш бўйича лойиҳаларни давом эттиришни мақсад қилган»,-деди Тарабрин ҳужжатни имзолаш маросимида.

Дипломатнинг қайд этишича, янгиланган дастур Россия Федерациясининг Марказий Осиё давлатларига UNODC донор ёрдами доирасида кейинги тўрт йил давомида ёрдам кўрсатишининг асосий устувор йўналишларини акс эттиради.

«Мамлакатларимизни анъанавий тарзда хавфсизлик соҳасида умумий муаммолар ва таҳдидлар бирлаштиради, бу эса саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлашни талаб қилади», деди Тарабрин.

«Техник ҳамкорликнинг муҳим йўналиши-гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиш ва ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш», — дея қўшимча қилди Тарабрин.

Унинг сўзларига кўра, шу кунларда Самарқандда Россия ёрдами билан ўтаётган минтақавий ёшлар форуми айнан шу мақсадларга қаратилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: