ТОЖИКИСТОНЛИК ӮСМИРЛАР CAFA-2021 ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРЛАРИ БӮЛИШДИ

Сӯнгги турда Тожикистон ӯсмирлар терма жамоаси ӯзбекистонлик тенгдошларини мағлуб этиб, иккинчи ӯринни қӯлга киритдилар.

Тожикистон ӯсмирлар терма жамоаси Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFА) чемпионатида кумуш медални қӯлга киритди, деб хабар бермоқда Республика футбол федерацияси матбуот маркази.

Беллашувлар Душанбедаги стадионда 15 ёшгача бӯлган ӯсмирлар терма жамоалари ӯртасида бӯлиб ӯтди.

Сӯнгги турда Тожикистон ӯсмирлар терма жамоаси ӯзбекистонлик тенгдошлари устидан ғалаба қозониб, ӯйинни 1:0 ҳисобида якунлади.

Яна бир учрашувда Эрон ӯсмирлар терма жамоаси Қирғизистон терма жамоаси дарвозасига 8та жавобсиз гол урди.

Шу тариқа, турнир якунига кӯра, Эрон ва Тожикистон терма жамоалари бир хил 7 тадан очко тӯплашди.

Киритилган тӯплар фарқи эвазига Эрон терма жамоаси CAFA -2021  чемпионати ғолиби бӯлди. Тожикистон ӯсмирлар терма жамоаси кумуш медални қӯлга киритди. Ӯзбекистон учинчи ӯриндан жой олди.

Эслатиб ӯтамиз, Марказий Осиё футбол ассоциацияси  Марказий Осиё мамлакатларида футболни назорат қилувчи Осиё Футбол Конфедерациясининг (ОФК) бӯлинмаси ҳисобланади. Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ӯзбекистон футбол федерациясини  бирлаштиради.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: