ТОЖИКИСТОНЛИК ӮТ ӮЧИРУВЧИЛАР МОСКВАЛИК ҲАМКАСБЛАРИНИНГ ТАЖРИБАСИНИ ӮРГАНМОҚДАЛАР

Тожикистон Республикаси Ҳукумати  ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси комитети ҳамда Европада Ҳамкорлик ва Хавфсизлик Ташкилотининг Душанбедаги Дастурлар бюроси делегацияси Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тажрибасини ӯрганиш мақсадида амалий ташриф билан  Москва шаҳрига жӯнаб кетди.

Ташриф доирасида Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти тожикистонлик ҳамкасбларини ҳозирда бошқармада хизмат қилаётган энг янги ёнғин-қутқарув техникалари билан таништирди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кӯра, делегация  тажриба алмашиш доирасида Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқармасининг Москва шаҳридаги  Ёпиқ ҳиссадорлик жамияти бошқармасининг 4-ӯт ӯчириш-қутқарув бӯлинмаси фаолияти билан танишиш мақсадида пойтахт ёнғин –қутқарув бӯлинмаларига ташриф буюрди. Меҳмонларга “Пурга-2” ва FLEXI FOAM кӯпикли ёнғин ӯчириш мосламалари ҳамда”Кобра”   сув оқими билан кесиш мосламаси намойиш этилди. Хорижлик ҳамкасблар ёнғин-қутқарув бӯлинмаларининг белгиланган вазифаларни бажаришга тайёрлиги, тезкорлик даражаси юқори эканлигини қайд этдилар.

Сӯнгра тожикистонлик ҳамкасбларни ӯт ӯчирувчилар маиший ҳаёти билан таништирдилар. Улар шахсий таркибнинг дам олиш бинолари, йӯл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳайдовчилар тайёрлаш синфлари, ёнғин-техник воситаларни сақлаш ва техник хизмат кӯрсатиш хужраларини кӯздан кечиришди. Меҳмонлар қисм хизматчилари томонидан ташкил этилган   1941-1945 йиллар Ҳарбий шон-шуҳрат музейига ташриф буюрдилар.

Учрашув якунида делегация вакиллари ёнғин-қутқарув бӯлинмасининг китобига эсдалик ёзуви қолдирдилар,бир- бирларига  эсдалик совғалари топширдилар, ва ӯзаро  таассуротлар билан ӯртоқлашдилар.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: