ХУЖАНДДА ЁШ ЙИГИТЧА КИНОФИЛМДАГИ КАБИ БУКМЕКЕРЛИК ИДОРАСИНИ ӮМАРДИ

Болалар тӯппончаси ва электрошокер билан қуролланган ёш йигит Хужанд шаҳридаги букмекерлик идорасига ӯғирликка тушди.

Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кӯра, тезкор-қидирув тадбирлари давомида милиция ходимлари томонидан Жалолиддин Балхий ноҳияси Балх шаҳарчасида истиқомат қилувчи 20 ёшли йигит қӯлга олинган.

Манбанинг хабар беришича, юқорида тилга олинган йигит 2021 йилнинг 21 ноябрида соат 23:00да болалар тӯппончаси ва электрошокер билан қуролланган ҳолда Хужанд шаҳри Камол Хужандий кӯчасида жойлашган “Рахш” букмекерлик идорасига бостириб кирган, куч ишлатиб, ушбу идора кассири 19 ёшли  аёлнинг ҳаёти ва соғлигига хавф солган.

«Сӯнгра букмекерлик идораси кассасидан 6 минг 60 сомоний ва бир дона Айфон-Х мобил телефонини олиб кетган.Шундан сӯнг, кассир қизни электрошокер билан уриб, тан жароҳати етказган ва жиноят содир этилган жойдан қочиб кетган. Етказилган зарар 8560 сомонийни ташкил этади”, деди манба.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 249-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қӯзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: