ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН ЯҚИН ЧЕГАРА НАЗОРАТ ПУНКТЛАРИНИ ЁПАДИ

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги назорат пунктларида юк ва йўловчи ташиш транспортлари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги иккита назорат пункти ёпилади, деб хабар бермоқда Қирғизистон Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Чекловлар вақтинчалик. «Қизил-Кия — автодорожний» ва «Ўзбекистон-автодорожний» нуқталаридан транспорт ўтиши  2021 йилнинг 1 декабридан 3 декабригача тўхтатилади.

Ушбу қарор олдиндан режалаштирилган йўл қопламасини янгилаш ва асфалт ётқизиш ишлари учун қабул қилинган.

Юқорида номлари келтирилган пунктлар ёпилгандан сўнг, транспорт харакати ва юк ташиш «Достук-автодорожний» назорат пункти орқали мумкин бўлади.

Қирғизистон Давлат божхона хизмати 4 декабрдан бошлаб, барча назорат нуқталари яна ўз ишида давом этишини маълум қилди.

Аввалроқ, икки қўшни давлат чегарасида ноқонуний равишда қорамол олиб ўтаётган одам қўлга олинди.

Қирғиз ҳарбийлари Ўзбекистон билан чегарада қонунбузарларни тўхтатиш учун уч марта ҳавога ўқ отишга мажбур бўлишган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: