ОПЕРА ВА БАЛЕТ ТЕАТРИДА “ДОСТОНИ НУР” ОПЕРАСИНИНГ ПРЕМЬЕРАСИ БӮЛИБ ӮТАДИ

28 ноябр куни 17:00да Айний номли Давлат опера ва балет театрида “Достони Нур”(“Нур ҳақида достон”) операсининг премьераси бӯлиб ӯтади.

«Нур ҳақида достон” –антиқа лойиҳа бӯлиб, унинг яратилишида Тожикистоннинг кӯплаб санъат арбоблари иштирок этган. Мусиқани Тожикистон Халқ артисти, Бастакорлар уюшмаси раиси Амирбек Мусозода Тожикистон Халқ шоири Гулназар Келди либреттосига ёзган.

«Достони Нур» операси Гулназар Келдининг сӯнгги асари—авлодларга тантанали мурожаати деб ҳисоблайдилар театрда.

Тожикистон давлатининг тӯлақонли озодликка эришиш йӯлидаги мураккаб , оғир дамлари мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг “Тожикистон ба пеш!” (“Тожикистон, олға!”) сӯзларини ӯзига шиор қилган  бӯлажак премьеранинг асосий мотивидир.

Асар муаллифлари аллегорик ривоятнинг фавқулодда нуқтаи назарини танладилар, унинг давомида Тожикистон мустақиллигининг барча улкан ютуқлари томошабинлар кӯз ӯнгида намоён бӯлади: сув ресурсларини сақлаш бӯйича халқаро ташаббуслар, тожик халқининг миллий байрамларини оммалаштириш орқали миллий ӯзликни тиклаш, Роғун ГЭСи қурилиши ва бошқалар.Саҳнага тожик халқи тарихининг қаҳрамонлари –Спитамен, Деваштич, Исмоил Сомоний, Темур Малик, Восеъ ва бошқалар чиқади.

Операнинг саҳналаштирувчи режиссери Республика Халқ артисти Адҳам Холиқов.Бош опера партияларини Хизмат кӯрсатган артистлар Сайфулло Юсупов, Содиқ Нуруллоев, Мунзифа Исоева, Шоҳрух Воҳидов, Шарофат Усмонзода, Нозанин Комилова, Шуҳрат Сафаров, Пайрав Аюбий, Ғайбулло Турсунов, Жамшед Саидов ва бошқалар ижро этадилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: