РОССИЯЛИК МАКТАБ ӮҚУВЧИЛАРИ ТОЖИКИСТОНЛИК ТЕНГДОШЛАРИГА КИТОБЛАР ТАҚДИМ ЭТДИЛАР

Свердловск вилоятининг 50 га яқин таълим муассасалари ӯқувчилари тожикистонлик тенгдошларига шахсий кутубхоналаридан китоблар совға қилдилар.

Россия Федерациясининг Хужанддаги Бош консуллиги ходимлари иштирокида бошланғич синф ӯқувчилари учун болалар адабиётини тантанали равишда топшириш маросими бӯлиб ӯтди. Китобларни биринчи бӯлиб, Суғд вилояти Бӯстон шаҳридаги “Ворисони илм” мактаби ӯқувчилари олдилар.

Свердловск вилоятининг 50га яқин таълим муассасалари ӯқувчилари Тожикистондаги тенгдошлари учун шахсий кутубхоналаридан бӯлажак китобхонлар учун хат-хабарларни ӯз ичига олган рус тилидаги китобларни тӯпладилар.

Дипломатик идора матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу акция Свердловск вилояти Халқаро ва ташқи алоқалар вазирлиги ҳамда Тожикистондаги Россия элчихонаси кӯмагида ва  “Россия ӯқувчилари ҳаракати” ҳамкорлигида   амалга ошираётган “Дӯстингга китоб совға қил” лойиҳаси доирасида ӯтказилган. “Россия мактаб ӯқувчилари ҳаракати” фаолларининг сӯзларига кӯра, китоб тӯплаш ғояси Тожикистонда рус тилида ӯқитиладиган мактаблар қуриш бӯйича гуманитар таълим лойиҳаси бошланганидан сӯнг пайдо бӯлган. Ҳаракатнинг вилоят бӯлими раисининг айтишича, мазкур акциядан кӯзланган мақсад икки давлат мактаб ӯқувчилари ӯртасида дӯстона мулоқотни йӯлга қӯйишдир.

Худди шундай акция Хужанд шаҳридаги “Гулчини маърифат” хусусий мактабида ҳам ӯтказилди. Манбанинг хабар беришича, 24 ноябр куни «Гулчини маърифат»  нодавлат таълим муассасасида Қозон федерал университети томонидан дарслик китобларини топширишнинг тантанали маросими бӯлиб ӯтди. 2000 га яқин дарсликлар ва ӯқув қӯлланмалари кичик ва катта мактаб ӯқувчилари учун мӯлжалланган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: