ТОЖИКИСТОН ВА КОРЕЯ ТАДБИРКОРЛАРИ ҲАМКОРЛИК ТӮҒРИСИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ ИМЗОЛАДИ

Душанбеда 25 ноябр куни Тожикистон ва Корея сармоядорликка оид форуми якунлари бӯйича ҳамкорлик ҳақида янги ҳужжатлар имзоланди, хабар беради Сармоядорлик ва давлат мулкини бошқариш давлат комитети матбуот маркази. Форумда икки давлатдан 180 нафардан зиёд тижорат вакиллари иштирок этдилар.

Айнан қандай ҳужжатлар имзолангани изоҳланмади.

Таъкидланишича, учрашувда  икки мамлакатнинг саноат, ахборот ва коммуникацион технологиялари, сайёҳлик, тиббиёт  ва хизмат кӯрсатиш соҳалари вакиллари ҳам иштирок этган.

Форум ӯтказилишидан кӯзланган мақсад – кореялик сармоядорларни Тожикистон Республикасининг сармоявий муҳити ва имкониятлари билан яқиндан таништириш, икки давлат ишбилармон доиралари ӯртасида алоқаларни йӯлга қӯйиш ҳамда мамлакатда ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарини ташкил этишдан иборат.

Жумладан, тадбир доирасида “Тожинвест” давлат унитар корхонаси, «Авесто Групп» ва “Ғаюр” масъулияти чекланган жамиятлари янги лойиҳа ва ҳамкорлик йӯналишларини тақдим этдилар.

Статистик маълумотларга кӯра, жорий йилнинг январ-октябр ойларида Тожикистон ва Жанубий Корея ӯртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 36,2 миллион долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 фоизга камайган. Кӯрсатилган барча  сумма маҳсулот импортига тӯғри келади.

Эслатиб ӯтамиз, 23 ва 24 ноябр кунлари Корея делегацияси  Хатлон вилоятидаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарида бӯлди. 29 ноябр куни эса Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея республикаси ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бӯлиб ӯтади, унда алоқаларни кенгайтириш ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

30 ноябр куни Ташқи ишлар вазирлари иштирокида “Марказий Осиё – Корея Республикаси” ҳамкорлигининг 14-форуми ӯтказилиши режалаштирилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: