КОРОНАВИРУС МУТАЦИЯЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ ИККИТА САБАБИ АНИҚЛАНДИ

Шифокорлар дунёда COVID-19нинг янги штаммлари нима сабабдан пайдо бўлаётганини айтишди.

Коронавирус мутациялари эмлашнинг паст даражаси туфайли пайдо бўлади. Бу ҳақда URA.RU билан суҳбатда  тиббиёт фанлари номзоди, эпидемиолог духтур Александр Выгоняйлов айтди.

Унинг сўзларига кўра, яқинда Жанубий Африкада айнан шу ҳолат юз берган. 32 мутациядан иборат COVID-19нинг  янги тури топилган.

Выгоняйлов бу мамлакатда топилган коронавируснинг биринчи штамми эмаслигини таъкидлади.

«Африкада гигиена ва алоқалар даражаси бир хил эмас ва аҳоли жуда кам эмлаш билан қамраб олинган. Вирус ўзгарувчан бўлиши учун айланиши керак», — дейди шифокор.

У Россия Федерациясида Б. 1.1.529 штамми пайдо бўлишининг олдини олиш учун Роспотребнадзорнинг тавсияларига риоя қилиш кераклигини таъкидлади.

Терапевт-иммунолог, айниқса хавфли инфекциялар бўйича мутахассис, тиббиёт фанлари доктори Владислав Жемчугов ўз навбатида коронавирус турлари жамоавий иммунитетнинг паст даражаси туфайли пайдо бўлишини айтди.

«Бундай мутация ҳар қандай жойда содир бўлиши мумкин, чунки бошқа штаммлар билан рақобатдан ташқари, эмлаш даражаси муҳим рол ўйнайди», деди у.

Россия Федерациясининг чегараларини ёпиш фойдасиз, чунки Б. 1.1.529 мамлакатда эртами-кечми пайдо бўлади. Энди бу турдаги инфекцияни аниқлаш учун тезда янги тест тизимларини яратиш керак, деб ҳисоблайди Жемчугов.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда 22 кишида Б. 1.1.529 штамми қайд этилган. Олимлар у ниҳоятда юқумли ва ўлим эҳтимоли  кўп бўлиши мумкин, деб тахмин қилишмоқда.

Хавфсизлик сабабли Сингапур, Буюк Британия, Исроил ва Германия Жанубий Африка билан авиарейсларни тўхтатди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: