ТОЖИКИСТОНДА ЭНГ ЮҚОРИ МАОШНИ КИМ ОЛАДИ

Тожикистонда энг юқори ҳақ тўланадиган касблар номи маълум бўлди.

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги ходимларнинг энг кам ва энг юқори иш ҳақи оладиган бандлик соҳаларини аниқлади.

Шундай қилиб, агентлик маълумотларига кўра, Тожикистонда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ходимларининг иши энг паст баҳоланмоқда.

Бу соҳалар ишчилари ўртача 669 сомоний ($ 59 атрофида) пул ишлайди.

Молиячилар ва суғурталовчилар энг кўп маош олишади.

Қайд этилишича, энг катта иш ҳақи банк ходимларига тўланади ва тахминан 4644 сомоний ($ 411)ни ташкил этади.

Суғурта компаниялари ходимларининг даромади ҳам $ 400дан юқорида баҳоланмоқда.

Қимматбаҳо металларни қазиб олиш соҳасида ишлайдиганларнинг иш ҳақи 2,9 минг сомонийни ташкил этади. Қурувчиларга республика бўйича 2,5 минг сомоний, электр энергияси ва сув таъминоти соҳаси ходимларига 2,8 минг сомоний берилади.

Мамлакатда 2021 йилнинг сентябр ойида ўртача иш ҳақи 1,541 минг сомонийни ташкил этди.

Тожикистонда маошлар учун давлат бюджетидан кўпроқ маблағ ажратиш

Эслатиб ўтамиз, республикада энг кам иш ҳақи 400 сомоний ($ 35) ни ташкил этади.

Тожикистон Молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода парламентнинг яқинда бўлиб ўтган сессиясида айтишича, энг кам иш ҳақи даражасини ошириш режалаштирилмоқда.

Унинг қайд этишича, агар ҳукумат зарур чораларни кўрса, 2022 йил учун бюджетдан маблағ ажратиш мумкин бўлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: