ТОЖИКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ЯНГИ САРМОЯЛАР ИЗЛАМОҚДА

Туркиядаги кўргазмада Тожикистон делегацияси қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хорижий ҳамкорлар тажрибасини ўзлаштирмоқда.

Тожикистон Анталияда Growtech 2021 иссиқхона, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик ускуналари ишлаб чиқариш  20-халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда.

Тадбир 24 ноябрдан 27 ноябргача Туркияда бўлиб ўтади.

Тожикистондан Суғд вилояти савдо-саноат палатаси бош директори Мухаммаджон Мухаммаджонов бошчилигидаги делегация кўргазмага борди.

40та мамлакатларнинг 600дан ортиқ компаниялари вакиллари ва 130та давлатдан ўн минглаб меҳмонлар Анталияда тўпландилар.

Кўргазма доирасида боғдорчилик ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги масалалар юзасидан семинар ва учрашувлар ўтказилмоқда.

Тожикистонлик мутахассислар хорижий компаниялар билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилишни, шунингдек, янги ҳамкорлар топиб, инвестициялар жалб қилишни режалаштирмоқда.

Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг чорак қисми қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келди

Тожикистон учун ҳам долзарб масала-товар ва маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнгги жаҳон технологиялари билан танишишдир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: