ҚИРҒИЗИСТОНДА ҲОКИМИЯТНИ КУЧ БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИШГА УРИНИШНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Қирғизистонда ҳокимиятни куч ишлатиб эгаллаб олишга уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат комитети “Фарғона” агентлигига хабар бермоқда.

«МХДК Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда мамлакатда ҳокимиятни зӯравонлик йӯли билан эгаллаб олишни режалаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қӯйди”, дейилади давлат комитети хабарида.

Ушбу гуруҳ  махсус хизматлар маълумотларига кӯра, Жокорги Кенеш депутатлари ва собиқ юқори мартабали мансабдорлар бӯлган улар парламент сайловларидан сӯнг дарҳол мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш ва провокация ишларини режалаштирган.

«Аниқланишича, бӯлажак парламент сайловлари натижалари эълон қилингандан сӯнг, айрим сиёсий кучлар, жумладан, сайловда мағлуб бӯлганлар кӯмагига таянган ҳолда, ушбу гуруҳ Бишкекда давлат тизимларига қарши мафкуравий курашга қаратилган учрашувлар ӯтказиб, иғво  ва тартибсизликлар уюштириш режалари муҳокама қилинди, дейилади матбуот маркази баёнотида.

Бунинг учун гуруҳ 1000 га яқин тажовузкор кайфиятдаги ёшларни ёллади. Улар билан давлат тузилмаларига қарши мафкуравий оғдиришга қаратилган тизимли учрашувлар ӯтказилиб, иғво ва тартибсизликлар уюштириш режалари кӯриб чиқилган.

Мазкур ҳолат юзасидан МДХК томонидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг “Ҳокимиятни зӯравонлик йӯли билан олишга тайёргарлик кӯриш” моддаси бӯйича тергов иши қӯзғатилиб, бош прокуратура ҳузурида идоралараро тергов гуруҳи тузилди. Гуруҳнинг фаол аъзоларининг яшаш жойлари ва ижарага олган офисларида тинтув ӯтказилди.

«Натижада жиноятга тайёргарлик кӯрилганини тасдиқловчи ҳужжатли материаллардан ташқари, ӯқотар қуроллар, ӯқ-дорилар ва гиёҳванд моддалар топилиб, мусодара қилинди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Гуруҳнинг 15 нафар фаол аъзоси қӯлга олинди. Мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Қирғизистонда парламент сайловлари 28 ноябрга белгиланган. 2020 йил октябр ойида бӯлиб ӯтган аввалги овоз бериш “Октябр инқилоби” билан якунланди—Бишкек марказида бир неча минг киши йиғилиб. Парламентга такрорий сайловлар ӯтказишни талаб қилди. Кечга яқин хавфсизлик кучлари билан намойишчилар ӯртасида тӯқнашувлар бӯлди.

Тартибсизликлар пайтида 1 минг 221 киши жабрланган. 19 ёшли Умутбек Алтинбек ӯғли вафот этди. Юзга яқин фуқаролар касалхонага ётқизилган. 15 октябр куни Қирғизистоннинг ӯша пайтдаги президенти Сооронбай Жээнбеков истефоъга чиқишини эълон қилган эди. Ӯз тарафдорлари томонидан қамоқдан озод қилинган Қирғизистоннинг ҳозирги раҳбари  Садир Жапаров президент вазифасини бажарувчи бӯлди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: