АФРИКАДА АНИҚЛАНГАН КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИ ШТАММИ «ОМИКРОН» ДУНЁГА ХАВФ СОЛМОҚДА

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жанубий Африка Республикасида аниқланган коронавируснинг янги штаммини Омикрон дея номлади.

Ташкилотга кўра, мутациялар сериясига учраган Б.1.1.529 вируси организмдаги протеин таркибига таъсир кўрсатиш қобилиятига эга.

Амалдаги вакциналар бу каби ўзгаришларга етарлича самарадор бўлмаслиги мумкин.

Жанубий Афарика намунаси вируснинг ушбу варианти ўзидан олдингиларга қараганда тезроқ тарқалаётгани ва кўпроқ одамларга, жумладан, вируснинг бошқа штаммлари билан касалланганлар ҳам юқишини кўрсатган.

Вируснинг мазкур варианти Жанубий Африкада 11 ноябр куни аниқланган.

Сўнгги ҳафта давомида вируснинг янги штамми Ботсвана, Бельгия, Исроил ва Гонконгда аниқланган.

Ҳозирда кўплаб давлатлар Омикрон тарқалган давлатларга ҳаво қатновини бекор қилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: