ДУШАНБЕГА БМТ НАРКОТИКЛАР ВА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ БОШҚАРМАСИНИНГ ВЕНАДАГИ БӮЛИМИ БОШ ДИРЕКТОРИ ТАШРИФ БУЮРАДИ

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг Венадаги ижрочи директори Геда Фатхий Вали 27 ноябр куни Тожикистонга ташриф буюриб, наркотик моддалар савдоси, уюшган жиноятчилик, коррупция, терроризмга қарши курашда ҳамкорликни муҳокама қилади, деб хабар беради Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигида “Азия-Плюс”га.

Манбага кӯра, ташрифнинг бошқа тафсилотлари мамлакат вазирлиги раҳбарияти билан бӯлиб ӯтадиган  учрашувлардан сӯнг маълум қилинади.

Ташқи ишлар вазирлиги 2021 йил 24 ноябр куни Тошкент шаҳрида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ӯринбосари Музаффар Ҳусейнзода бошчилигидаги Тожикистон делегацияси БМТнинг Марказий Осиё давлатлари учун  янги минтақавий дастури—Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши бошқармасининг (2022-2025 йиллар учун)  дастурининг имзоланиши маросимида иштирок этганини эслатиб ӯтди.

Айни пайтда, ҳужжатни имзолаш чоғида янги дастурнинг умумий бджети 90 миллион долларни ташкил этиши таъкидланди, хабар беради Газета.uz.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: