СОВЕТ РОК МУСИҚАСИ АСОСЧИЛАРИДАН БИРИ АЛЕКСАНДР ГРАДСКИЙ ВАФОТ ЭТДИ

Россиялик қўшиқчи ва бастакор, совет роки асосчиларидан бири Александр Градский 72 ёшида вафот этди.

Градский инсулт гумони билан Москвадаги касалхонага ётқизилгани ва реанимацияда ётгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, унинг соғлиги сентабр ойида коронавирус билан касалланганидан кейин кескин ёмонлашгани айтилган.

Градский 1949 йилда Россиянинг Челябинск вилоятида туғилган. У мактаб йилларида рок мусиқасини ўрганишни бошлаган – 1960-йилларда “Славяне” ва “Скоморохи” ҳаваскор рок гуруҳларига асос солган.

Градский биринчи совет рок фестивалларининг ташкилотчиси сифатида ҳам танилган.

2012 йилдан 2015 йилгача Градский «Голос» телевизион лойиҳасининг ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлган, унинг дастлабки уч мавсумида унинг жамоаси аъзолари ғалаба қозонишган.

Александр Градский ўзининг «Градский холл» мусиқали театрига эга бўлиб, 2014 йилдан бери Москвада фаолият юритган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: