ТОЖИКИСТОНГА НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ 2020 ЙИЛГА НИСБАТАН 1/3 БАРОБАР ҚИММАТЛАШАДИ

Жорий йилнинг январ –октябр ойларида Тожикистон 495 минг тоннадан зиёд нефт маҳсулотлари импорт қилди, деб хабар беради мамлакат Статистика агентлиги.

Ушбу кӯрсаткич ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 фоизга кӯпдир.

Ишлаб чиқарувчилардан қайд этилган ҳажмдаги ёқилғини сотиб олиш ва уни Тожикистон божхона чегарасига етказиш таъминловчиларга 312 миллион долларга тӯғри келди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 34,8 фоизга кӯпдир.

Статистика агентлиги маълумотига кӯра, жорий йилнинг январ-октябр ойларида мамлакатимиздаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархи 70 фоизга, дизел ёқилғиси нархи 56 фоизга ошган.

Тожикистонлик етказиб берувчилар нефт маҳсулотларининг тахминан 90 фоизини Россия нефтни қайта ишлаш заводларидан (Омск ва Орск нефтни қайта ишлаш заводлари) сотиб оладилар. 3013 йилдан буён Россия Тожикистонга ёқилғи етказиб беришдан экспорт божхона тӯловларини ундирмайди.

Тожикистонни нефт маҳсулотлари билан таъминловчи асосий манба “Газпромнефт-Тожикистон” масъулияти чекланган жамияти бӯлиб, унинг улуши 40 фоиздан зиёдни ташкил қилади.

Республикада автомобил ёқилғиси нархининг ӯсиши жорий йил бошидан кузатилган бӯлса, март ойидан бошлаб нархлар мисли кӯрилмаган даражада ошган.

Ҳукумат ва етказиб берувчилар ёқилғи-мойлаш материаллари нархининг мисли кӯрилмаган даражада ошишини нефт нархининг ошиши ва шунга мос равишдв нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар нархларининг ошиши билан боғладилар.

Ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархлар шу ойнинг ӯрталарига келиб барқарорлашди, сӯнгги икки ҳафта ичида эса бироз пасайди.

Айни пайтда пойтахтдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида бир литр бензин (АИ-92) 11 сомоний (0,97 цент), дизел ёқилғиси –11.20 сомоний (0,99 цент) қилиб белгиланган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: