ВЕЛОСПОРТ БӮЙИЧА ТОЖИКИСТОНДА БӮЛИБ ӮТАДИГАН ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИНИНГ ӮТКАЗИЛИШ САНАСИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

Ушбу йирик спорт мусобақаси Душанбеда илк маротиба ӯтказилади.

Велоспорт бӯйича Осиё чемпионати Душанбеда 2022 йилнинг март ойида ташкил этилади. Республика велоспорт федерацияси ҳамда  Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети вакиллари шу қарорга келдилар.Бир кун аввал улар Осиё велоспорт федерацияси президенти Шайх Усама Аҳмад Аль-Шафар билан учрашдилар. У турнирни ташкил этиш шароитлари билан танишиш мақсадида пойтахтга ташриф буюрди.

«Тожикистонга ташриф буюрганимдан бағоят хурсандман. Ташрифимдан сӯнг велоспорт бӯйича ҳамкорлигимиз янада кенгаяди деган умиддаман. Ишончим комилки, Осиё чемпионати ҳалол ва чиройли курашда юқори савияда ӯтади”,  таъкидлади Аль-Шафар.

Унинг таъкидлашича, турнир бутун китъа учун катта спорт тадбирига айланади. Жамоалар турли масофалардаги пойгаларда иштирок этишлари кутилмоқда.

Рустам Эмомали Велоспорт бӯйича Осиё чемпионати мусобақаларни ӯтказиш ташкилий комитетини тузишни топширди.

Ташаббус Республика Ҳукумати томонидан ҳам қӯллаб-қувватланмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: