ТОЖИКИСТОНДАГИ РОССИЯ БАЗАСИДА ҚИШ ФАСЛИДА 40 ГА ЯҚИН МАШҚ ЎТКАЗИЛАДИ

Россиянинг 201-ҳарбий базаси Тожикистон қуролли кучлари билан икки томонлама машқлар ўтказиши режалаштирилган.

Қишки мавсумда Россиянинг 201-ҳарбий базаси ҳарбийлари 40 га яқин машқ ўтказади, деб хабар беради Марказий ҳарбий округ (МҲО) матбуот хизмати.

Бир қатор маневрлар икки томонлама форматда ўтказилиши белгиланган.

Машқлар давомида бир қатор ҳарбий бўлинмалар жалб қилинади.

Лаур ва Самбули ҳарбий майдонларида радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя, алоқа, радиоэлектрон кураш, ҳаво мудофааси, артиллерия бўлинмалари, разведка ва муҳандислик қўшинлари мутахассисларининг лагер йиғинлари бўлади.

Армия авиацияси вертолётлари экипажлари бир қатор ҳарбий тадбирларда иштирок этади.

Ҳарбий машқларда шатакка олинадиган «Сани», ўзиюрар «Гвоздика», «Акация» каби батареялар, бир нечта «Град», «Ураган» ракета тизимлари иштирок этади.

Қайд қилиш керакки, Тожикистон ҳудудидаги кўпгина машқлар охирги пайтларда Афғонистондаги вазият кескинлашуви фонида бўлиб ўтади ва бу машқлар қуролли тўдалар оқими чегарадан ўтиш хавфини бартараф этишга қаратилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: