ЭРКАКЛАР БЕПУШТЛИГИНИ ДАВОЛАШДА ЁРДАМ БЕРАДИГАН ТОЖИКИСТОННИНГ 5ТА ЎСИМЛИКЛАРИ

Бугунги кунда бепуштлик нафақат долзарб, балки аллақачон ўткир муаммога айланган.

Анъанага кўра, эр-хотин боласи йўқлигида, биринчи навбатда аёлни айблаш одатий ҳолдир, бироқ статистика кўпинча муваффақиясизлик эркакда яширинганлигини исботлайди. Узоқ вақт давомида эр-хотин оналик ва оталик бахтини бошдан кечиролмаслиги ҳақида кўп гапириш мумкин. Бунинг учун алоҳида катта мақола талаб қилинади. Бугун биз эркаклар бепуштлигини даволашда фойдаланиш мумкин бўлган Тожикистон ўсимликлари ва мевалари ҳақида маълумот берамиз.

Тожикистон тиббиёт университети урология кафедраси ассистенти Сухроб Мустафоқулов бизга ўсимликларнинг бепуштликда қандай ишлатилиши ва улар қанчалик самарали эканлиги ҳақида гапириб берди.

Қора седана

Одамлар ва ҳайвонлар устида ўтказилган тадқиқотлар қора седана минимал салбий таъсири билан эркак бепуштлигини даволаш имкониятига эга эканлигини кўрсатди. Қора седана таркибига тимохинон, цимо, карвакрол, терпинеол, анетол ва бошқа кўплаб ёғлар киради.

Бир қатор тадқиқотларда қора седана сперма ҳаётийлиги ва ҳаракатининг сезиларли даражада ошиши, тестостерон концентрациясининг ортиши кўрсатди. Натижалар шуни кўрсатдики, қора седана эркакларда уруғ суюқлиги ва Лейдига ҳужайралари ҳамда фолликуллар сони, жинсий гормонлар даражасини яхшилади.

Қора седанани истеъмол қилиш фойдалидир, чунки унинг таркибига марганецга ўхшаш микроэлементлар киради. Мисол учун, уруққа ижобий таъсир кўрсатади, эркак либидосини оширади, сперматогенезни яхшилайди.

Қора седана простата безини даволашда ўзини оқлади.

Қовоқ уруғлари

Қовоқ уруғлари таркибига триглицеридлар, эфир мойлари, фосфолипидлар, токоферол ва цинк киради. Қовоқ уруғлари ва уларнинг мойлари простата ва бепуштликни даволашда ишлатилади. Уларнинг таркибига тестостерон синтезида иштирок этадиган цинк киради ва у шамоллашга қарши модда сифатида ҳам таъсир қилади.

Қовоқ уруғлари таркибидаги бета-цитостерол, А витамини ва магний простата безининг ишига ижобий таъсир кўрсатади. Е витамини цинк билан биргаликда эректил функциясини яхшилайди ва сперматогенез жараёнини нормаллаштиради, яъни потенция яхшиланишига ёрдам берадиган гармон-тестостерон ишлаб чиқаришда иштирок этади.

Эркакларда репродуктив функциясига ижобий таъсир кўрсатади.

Анор

Кўпгина мамлакатларда бу мева унумдорликнинг рамзи ҳисобланади. Таркибида аминокислоталар, фитостероллар, минераллар ва А, В6, В12, Е, C, РР витаминлари мавжуд.

Сўнгги йилларда бу мева соғлиққа фойдаси туфайли олимлар эътиборини ўзига тортди. Анор уруғи ёғи 9-цис ва 11-конюгацияланган  линоленик кислотага бой манба ҳисобланади.

Тадқиқотлар анор уруғи ёғи сперматозоидлар уруғланиш қобилиятига ижобий таъсир этишини кўрсатди. Анор шунингдек, жинсий заифлик билан боғлиқ муаммолар учун фойдалидир.

Анор шамоллашга қарши курашиш хусусиятларга эга, анор экстракти эса саратон ҳужайралари авжини пасайтириши ва ҳатто апоптоз ёки саратон (простата саратони) ҳужайраларини ўлимга олиб келиши мумкин.

 

Баргизуб (Зубтурум)

Баргизуб барглари аукубин гликозиди, полисахаридлар, толалар, сапонинлар, флавоноидлар, C ва К витаминлари, микроэлементлар ва бошқа моддаларга бой. Ўсимлик уруғи эркак ва аёл бепуштлиги, қандли диабет касаллликларини даволашда ишлатилади.

Ўсимликларни сперма сифатига таъсири бўйича тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, ўсимлик ўртача миқдорда эркаклар репродуктив функциясига ижобий таъсир кўрсатади.

Баргизуб пешоб тизими касалликлари учун табиий антисептикдир. Бундан ташқари, яллиғланишга қарши таъсирга эга, гормонал фонни нормаллаштиради ва тананинг қариш жараёнини секинлаштиради.

 

Анжир

Анжир қадим замонларда ҳам тиббиётда ишлатилган. Бу меванинг таркиби жуда хилма-хилдир-анжирда олмага қараганда кўпроқ темир моддаси бор. Шунингдек,  унда В-каротин, В1, В3, РР ва C каби витаминлар мавжуд. Унда жуда кўп калий ҳам бор.

Айтганча, нафақат мевасининг ўзи, балки унинг барглари ҳам фойдалидир-улар кучли антиоксидант салоҳиятга ҳам эга.

Ўтказилган тадқиқотлар доирасида анжирнинг ҳаракатланиш, сперматозоидлар сони ва тестостерон даражаларига ижобий таъсири кузатилди.

Бундан ташқари, анжир чидамлилик ва жинсий қувватни оширади.

Уйқусизликдан азоб чекадиган одамлар учун қуритилган анжир тавсия этилади. У яхши уйқу учун имконият яратадиган триптофанга эга, шунингдек, эркак қувватини тиклашга олиб келади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: