АШТ ВА ИСТАРАВШАНДА АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ФИРИБГАРЛИК БЎЙИЧА ЖИНОИЙ ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Ашт ноҳиясида истиқомат қилувчи 38 ёшли аёл 300 минг рус рублини, Истаравшан шаҳрида яшовчи аёл эса 100 минг сомоний ва 19 минг АҚШ долларини ўзлаштириб олганликда айбланмоқда.

Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот маркази хабарига кўра, Ашт ноҳиясида истиқомат қилувчи 38 ёшли аёлга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 247-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Гумон килинувчи 2013 йилнинг апрелида 66 ёшли маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, 300 минг рус рублини олади, бироқ пулни қайтариб бермайди.

Айни пайтда, манбага кўра, Истаравшан шаҳрида яшовчи 27 ёшли жувонга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 247-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми бўйича ҳам жиноий иш қўзғатилган.

«Юқорида айтиб ўтилган жувон 2021 йилнинг июнида 59 ёшли маҳаллий фуқаро ишончига кириб, тадбиркорлик баҳонасида 100 минг сомоний ва 19 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, уларни ўз эҳтиёжига сарфлади», — дея қайд этади манба.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: