ЗЕЛЕНСКИЙ РОССИЯГА УРУШ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

Украина Олий Бош қӯмондони Россияга уруш эълон қилди.

У ушбу қарорга шу кунлардаги Украинада тайёрланаётган навбатдаги “давлат тӯнтариши” ҳақидаги сенсация ва дунё уни жиддий қабул қилмаётгани учун норозилик изҳори орасида келди, деб ёзади РИА Новости мухбири.

Владимир Зеленский ӯзининг шов-шувли матбуот анжумани чоғида журналистнинг Россия билан уруш бӯладими, деган саволига пинагини бузмасдан: “Биз саккиз йилдан буён уруш ҳолатидамиз”, деб жавоб берди.

Ушбу баёнот блогернинг твити, КВН қатнашчисининг ёки истеъфодаги офицернинг баёноти эмас. Бу ӯша матбуот анжуманидаги тушунтиришларига қараганда ҳар бир айтилган сӯзи учун масъулиятни жуда яхши англаб етган президентнинг баёнотидир. Бу эса Украина Россия билан расман уруш ҳолатида эканлигини англатади.

Афтидан, расмий каналлар орқали Украинадан ушбу баёнотни шарҳлаб беришларини сӯраш вақти келди: Украина Россия билан уруш ҳолатидами ёки йӯқми? Агар президент шундай деб ишонтириб турса, бу қайси санадан ва қайси давлат ҳужжати билан мустаҳкамлангани ҳақида аниқлик киритиш мантиққа тӯғри келади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: