РОССИЯ ВА ТОЖИКИСТОН ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА БИТИМ ИМЗОЛАДИ

Шартнома Россия томонидан Тожикистонга ўқитувчиларни юборишни ташкил этишга қаратилган.

Россия ва Тожикистон таълим вазирликлари вакиллари музокара ўтказди, деб хабар берада Sputnik Тожикистон мухбири.

Тожикистон илм ва маориф вазири Маҳмадюсуф Имомзода ва Россия Федерацияси Халқ таълими вазирининг биринчи муовини Александр Бугаев учрашув сўнгида республикада россиялик ўқитувчиларнинг педагогик фаолият кўрсатишини ташкил этиш тўғрисида битим имзоладилар.

Имомзоданинг қайд этишича, Тожикистондаги мактаб қурилиши лойиҳаси Россиянинг энг йирик хорижий лойиҳаси ҳисобланади.

«Биз бу мактаблар қурилиши якунланишини сабрсизлик билан кутмоқдамиз, болалар эса у ерга ўқишга боради», — деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Россия делегацияси Тожикистонга расмий ташриф билан келди. Унга Россия ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчук бошчилик қилмоқда. Ташриф давомида Россия Федерацияси вакиллари мактаблар қурилишининг боришини ўрганиб чиқдилар ва бир қатор музокаралар ўтказадилар.

Россия қураётган бешта мактабнинг ҳаммаси 2022 йилнинг 1 сентябригача ишга туширилиши кутилмоқда. Мактаблар беш шаҳарда: Душанбе, Кўлоб, Бохтар, Турсунзода ва Хужандда қурилмоқда. Уларнинг ҳар бири 1200 га яқин талабани қабул қилишга тайёр.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: