СУҒД АҲОЛИСИ МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА ЭМЛАНИШИ СЎРАЛМОҚДА

Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи вилоят аҳолисига коронавирусга қарши вакцинациядан ўтишни тавсия қилади.

Суғд вилояти раиси матбуот хизмати вилоят аҳолисига COVID-19га қарши эмлашнинг муҳимлигини таъкидлайдиган мурожаатни эълон қилди.

«Сovid.tj веб-сайтининг маълумотларига кўра , янги коронавирус-респираторли вирус (ОРВИ қўзғатувчиси)дир. У асосан беморнинг нафас йўлларидан чиқарилган ҳаводаги томчиларини нафас олиш натижасида томчилар орқали юқади. Юқумли бемор билан алоқа қилгандан кейин 14 кун ичида симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Аломатлари кўп жиҳатдан нафас йўллари касалликларига кабидир, кўпинча гриппга ўхшаши мумкин. Коронавирус (COVID-19) асосан одамдан одамга тарқалади. Бу бир-бири билан жуда яқин алоқада бўлган одамлар орасида содир бўлади. Одам коронавирусни (COVID-19) вирус тушган жойга ёки объектга тегиб, сўнгра унинг оғзи, бурни ёки эҳтимол кўзига тегиб юқтириши мумкин», — дейилади мурожаатда.

«Азиз юртдошлар! Ӯз соғлиғини ва бошқаларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун эмлаш мажбурий тартиб ҳисобланади. Иммунизация қилинмаган шахслар зудлик билан ўз яшаш жойидаги оилавий шифокорлар ёки тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишлари керак.  Эмлаш бепул амалга оширилади», — дея хулоса қилади вилоят матбуот хизмати.

Аввал хабар қилинганидек, Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, Суғд вилояти умумий мақсадли аҳолисининг 43,8 фоизи биринчи босқичда, 34,2 фоизи иккинчи босқичда коронавирусга қарши эмланган.

Суғд вилоятида жами 1 миллион 742 минг 160 нафар аҳоли коронавирусга қарши эмланиши керак. 2021 йилнинг 27 ноябригача вилоятда 744 минг 925 киши эмланди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: