ТОЖИКИСТОНЛИК ДЗЮДОЧИ НУФУЗЛИ ТУРНИРДА КУМУШ МЕДАЛНИ ҚӮЛГА КИРИТДИ

“Катта дубулға” турнирида Тожикистондан 10 нафар дзюдочи иштирок этди.

Тожикистонлик спортчи Комроншоҳ Устопириён дзюдо бӯйича «Катта дубулға” турнирининг финалига чиқди ва кумуш медални қӯлга киритди.

БАА пойтахтидаги мусобақада 42 давлатдан энг яхши курашчилар ташриф буюрди. Устопириёндан ташқари Тожикистон шарафини яна тӯққиз нафар спортчи ҳимоя қилди.

Дзюдо бӯйича 2021 йилнинг якуний кенг кӯламли турнири “Мубадала – арена” татамисида ташкил этилди. Мусобақада ҳам эркаклар ва ҳам аёллар қатнашдилар.

Устопириённинг рақиблари Буюк Британия, АҚШ, Қирғизистон ва Россия дзюдочилари бӯлди. Спортчи улардан учтасини моҳирлик билан ва самарали тарзда мағлуб этди, аммо финалда ютқазди.

Ғолибларга медаллар ва рейтинг балларидан ташқари пул мукофотлари ҳам тақдим этилади. Биринчи ӯрин учун беш минг доллар, иккинчи ӯрин учун уч минг доллар, учинчи ӯрин учун  бир ярим минг доллар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: