ШИФОКОРЛАР КОРОНАВИРУСНИНГ ОМИКРОН ШТАММИ БИЛАН КИМЛАР БИРИНЧИ БӮЛИБ ҚАСАЛЛАНИШИНИ АЙТДИЛАР

Коронавируснинг янги тури турли мамлакатларда аниқланаётганлиги давом этмоқда, эҳтимол у Россияга ҳам кириб келган бӯлиши мумкин.

Коронавируснинг янги “омикрон” штамми билан касалланганлар орасида 20 ёшдан 30 ёшгача бӯлган ёшлар кӯп. Бу ҳақда Times of Israel “COVID-19”нинг янги штаммини топган Жанубий Африкалик шифокорлар маълумотига таяниб хабар бермоқда.

«20 ёшдан 30 ёшгача бӯлган ёшлар ӯрта ва оғир даражадаги касалликлар билан ётқизилмоқда, уларнинг баъзилари интенсив терапияга муҳтож”, деди Йоханнесбургдаги касалхона шифокори Рудо Матива.

Унинг сӯзларига кӯра, касалхонага ётқизилганларнинг қарийб 65 фоизи коронавирусга қарши эмланмаган, қолган 35 фоизи фақат биринчи инъекцияни қабул қилган.

Касалланганлар миқдорининг ортиши билан шаҳардаги тиббиёт муассасалари гавжум бӯлади, энг ёмон ҳолатда мамлакатда “делта” штаммининг тарқалиши давридаги каби вазият юзага келади, деди шифокор.  Аввалроқ италиялик олимлар дунёдаги биринчи “омикрон” тасвирини тақдим этган эдилар. Лабораторияда тузилган тасвирда вирус оқсилининг тузилишидаги , унинг инсон ҳужайралари билан боғланиш жойидаги ӯзгаришлар кӯрсатилган. Инфекцияда 40дан ортиқ мутациялар содир бӯлган. Коронавируснинг янги штамми ноябр ойи бошида Жанубий Африкада топилган эди. Шунингдек, Гонконг, Белгия ва Исроилда “омикрон” юқтириб олишнинг биринчи ҳолатлари аниқланган.

Сенатор Владимир Круглийнинг сӯзларига кӯра, Россияда инфекциянинг янги тури аллақачон мавжуд. “Омикрон” штаммини Мисрдан қайтган фуқаролар мамлакатга олиб келган бӯлишлари мумкин, деб ҳисоблайди у.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: