МОГИЛЁВ ВИЛОЯТИ РАСМИЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ СУҒДГА ТАШРИФ БУЮРАДИ

Белоруссия Республикаси Могилёв вилояти Ижроия Комитети раисининг ўринбосари бошчилигидаги делегация шу йилнинг 2-4 декабр кунлари Суғд вилоятига ташриф буюради.

Суғд вилояти раиси матбуот хизмати хабарига кўра, Могилёв вилояти делегацияси Хужанд, Бўстон, Гулистон, Истаравшан шаҳарлари, Жаббор Расулов, Бобожон Ғафуров ноҳияларидаги саноат корхоналари фаолияти билан танишади. Шунингдек, «Суғд» озод иқтисодий минтақасига ташриф ҳам режалаштирилган.

Могилёв меҳмонлари ташрифи давомида минтақалар ўртасидаги келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

«Делегацияни Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода қабул қилади. Вилоятнинг масъул шахслари уларни шимолий Тожикистоннинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан таништиради. Делегациянинг ташрифи давомида икки минтақа ишбилармон доиралари ва тадбиркорларининг учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда», деб хабар беради манба.

Қайд этиш керакки, вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзод раҳбарлигидаги Суғд вилояти расмий делегацияси жорий йилнинг ноябр ойида Белоруссия Республикасининг Могилёв вилоятига ташриф буюрганди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: