ТОЖИКИСТОНДА “ЙИЛ КИТОБИ-2021” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Тожикистон Маданият вазирлиги мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Китоб-2021” республика танловини эълон қилди.

Танловдан кӯзланган мақсад-Тожикистоннинг ӯтмиши, бугуни ва келажагига қаратилган сӯз санъати ва адабий тил меъёрларига жавоб берадиган энг яхши замонавий тожик адабиёти асарларини излашдир, дейилади Маданият вазирлиги хабарида.

Танловда асарлари 2021 йилда мамлакат нашриётларида чоп этилган тожикистонлик назмий ва насрий асарлар  муаллифлари иштирок этишлари мумкин.

Кӯрик-танловнинг асосий шартлари сифатида ифодалаш маҳорати, сӯз санъати, тил, услубга риоя қилиш, ғоя ва воқеалар кетма-кетлиги боғлиқлиги, асар мазмунининг бугунги кун талаблари билан уйғунлиги белгиланади.

Шеърий, насрий, публицистик, болалар шеърий ва бадиий таржима тӯпламлари ғолиблари диплом, вазирлик мукофоти, шунингдек, 500 сомонийдан 1,2 минг сомонийгача бӯлган пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

Танловда иштирок этиш истагида бӯлган фуқаролар 2021 йилда чоп этилган 2 нусхадаги янги китобларни 734025, Душанбе, Рӯдакий шоҳкӯчаси, 34-уй  Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги нашриёт-матбаа бошқармаси манзилига юборишлари шарт.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: